Таниқли хонанда Жаҳонгир Отажонов “Zo’r Tv” телеканалида эфирга узатилган “The cover up” лойиҳасидан кўнгли тўлмаганини айтди.
““The cover up” лойиҳасининг иккинчи сонидан кўнглим тўлмади. Чунки мен бир қизга “2” баҳо қўйиб чиқариб юборган эдим. Кўнглим тўлмаганига сабаб, мен паст баҳо қўйган қизни турли йўллар билан яна лойиҳага қайтаришди. Бошидан бу лойиҳанинг китоби ёзилган, бизга эса бунақа конкурслар керак эмас. Давлатимиз раҳбари ҳозирда бизни ишлашга чақирмоқда, яъни ютқазилган йилларни қайтариш керак демоқдалар. Энди биз санаткор сифатида кимни алдамоқчимиз?”, – деди хонанда.
Шунингдек Ж. Отажонов лойиҳа доирасидада Алишер Узоқов билан бўлган суҳбатни ҳам ёдга олди.
“У (Алишер Узоқов – таҳр.) олдимга келиб “Жаҳонгир ака мана шу ижодкорлар бугун чиқиб кетиши керак” деди. Бу билан мен бу ерда улар у билан гаплашиб қўйган демоқчи эмасман, буни мен билмайман. Балки уларнинг қайсидар кўрсатгичлари бошқалардан пастдир, лекин буни ҳеч қачон жюри аъзоларига айтиш керак эмас. Чунки бу жюрини психологик адаштиради”,- дея таъкидлади Ж. Отажонов.
Хонанда шунингдек бошқа ушбу лойиҳада ҳакам сифатида иштирок этмаслигини ҳам айтиб ўтди. Қуйида хонанданинг интервюсини ҳавола этамиз.
Жаҳонгир Отажонов иштирокидаги “The cover up” лойиҳаси: