Актриса Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Муҳаммедова бу ҳақда инстаграмдаги саҳифасида пост қолдирган. Актрисанинг сўзларига кўра, у Марат Хамдамов билан Москвада танишган.
Актриса ўшанда 27 ёшда бўлганини айтган. Муҳаммедова Москвага халқаро модалар кўргазмасида ўзининг Shakhzoda Atelier дизайнерлик коллекциясини намойиш этгани борган.
У турмуш ўртоғини учратганидан хурсанд эканини таъкидлаган. Шаҳзода Марат бошқа соҳа вакили бўлсада унинг ишларига эътибор беришини айтган. Актриса яқинда Маратнинг ташаббуси билан Миланда модалар намойишини ташкил этишини билдирган.