«Дайди қизнинг дафтари» сериалидаги роли учун машҳурликка эришган қиз карьераси бошида унга ҳеч ким роль бермагани ҳақида гапирди. Айрим режиссёрлар бош роль учун 1500 доллар сўрагани ва улар орасида роль учун “постель” таклиф қилганлари бўлганини ҳам айтди. Қиз ушбу омадсизликлардан сўнг Киевга иқтисодчиликка ўқишга кетган. Лекин у мутахассислиги бўйича ишламаган ва ўзини яна кинода синаб кўришга қарор қилган.
Актрисага бу сафар омад кулиб боққан ва сериалда роль ижро этган. Лойиҳа омадли бўлганига қарамай Бердиева ўз карьерасини тугатишга қарор қилган. Актриса бу иш унга хобби бўлиб қолишини айтган. Интервью давомида актриса хорижлик фуқарога турмушга чиққанини ҳам тан олган.
Фотиманинг сўзларига кўра, у хорижлик билан турмуш қурганига қарамай жуда бахтли.
Мен ҳамма ўзбек қизлари каби болаларим тарбиясини ва оиламни танлайман. Менимча сериалдан сўнг карьерам тугади, – дейди актриса.