Хонанда Муниса Ризаева ўзбек ТВси бошловчисининг саволларига жавоб берди. Бошловчи хонандани кўчада учратиб, унга саволлар берди.
Ризаева интервью давомида Шуҳрат медалини олгани юзасидан гапириб берди. Ризаева тақдирлангани ҳақида сўнгги вазиятда билиб қолганини айтди.
Тақдирлаш ҳақидаги саволдан сўнг бошловчи бирданига “7×6” неча бўлишини сўради. Ризаева унинг жавоби 32 (аслида 42) бўлишини айтди. Шундан сўнг у 6×8нинг ҳам жавобини айта олмади. Омадсиз урунишлардан сўнг Ризаева мактабда ёмон ўқиганини тан олди. Таъкидлаш жоиз, унинг мухлислари ушбу интервьюни ҳазил тариқасида қабул қилди.