Актриса Зарина Низомиддинова оғир касалликка чалингани ҳақида гапирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Актрисанинг сўзларига кўра, у коронавирус билан касалланган. Уни бўйиндаги, бўғимлардаги оғриқлар ва кўнгил айниш ҳамда бошдаги қаттиқ оғриқ безовда қилган.
Дастлаб Низомиддинова буни оддий шамоллаш деб ўйлаган. Лекин кейинчалик у антитаначага тест топширган. Ҳозирда актриса бўғимлардаги оғриқлар сабаб терапевтга қатнамоқда.