Ўзининг можароли чиқишлари билан танилган режиссёр Аҳад Қаюм бошқа давлатга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Қаюм Ҳиндистонга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Режиссёр уни Ўзбекистонда қадрлашмаётгани ҳақида гапирди.
Қаюм бу ҳақда Тошкентдаги халқаро кинофестивалда айтиб ўтган. Режиссёр Ҳиндистонда Болливудни эгаллай олишини билдирган. Таъкидлаш жоиз, Аҳаднинг аксарият мухлислари буни ҳазил ва навбатдаги пиар юриш дея қабул қилди.