Ўзбек режиссёрлари маҳаллий актрисаларнинг гонорари ҳақида маълумот берди. Гонорарлар бир кунлик съёмка учун ҳисобланган.
Ўзбек киносининг машҳур актрисаларидан бири Дилноза Кубаева бир кунлик съёмка учун 500-700 доллар олади. Актриса асосан фильмларда суратга тушади. У камдан-кам ҳолларда сериал ва клипларда кўриниш беради.
Асал Шодиева гонорардан ташқари партнёрларини ҳам пухта ўрганади. Шундан сўнггина актриса лойиҳада қатнашади ёки рад жавобини беради. Унинг бир кунлик гонорари 500 доллар.
Зарина Низомиддинова бир кунлик съёмка учун 300-500 доллар олади. Актриса ушбу миқдорни кўтариши ёки пасайтириши ҳам мумкин. Актриса учун музокараларда гонорар энг асосийси эмас. Унинг учун шунингдек, лойиҳа ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Шаҳзода Матчанова бир кунлик съёмка учун таҳминан 300-500 доллар олади. Режиссёрлар актриса ўз ишига жуда масъулият билан ёндошишини айтиб ўтган.