Маълум бўлишича, актриса ҳозирда иккинчи марта ҳомиладор бўлган. У ушбу маълумотни муҳлисларига етказиш билан бирга, биринчи фарзандини ҳеч қандай тиббий аралашувсиз, ўзи дунёга келтирганини маълум қилди.
Афсуски тўйдан бир неча ой ўтиб, фарзандли бўлмасанг, қандайдир муаммолар бор, деб қабул қилишади. Айрим экспертларнинг бахтига қарши, айтмоқчиманки, мен фарзандимни ҳеч қандай тиббий аралашувсиз, ўзим дунёга келтирдим, – дейди актриса.
Таъкидлаш жоиз, актриса хонанда Шохруҳхонга турмушга чиққан. Уларнинг оиласида 2020 йилнинг сентябрь ойида фарзанд дунёга келди. Актриса эндигина ишига қайтган эди. Лекин энди у яна фарзанд тарбияси билан машғул бўлади.