Ижтимий тармоқларда ўзбек фильмини тасвирга олиш жараёнидан тарқалган яна бир лавҳа тарқатилди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Тармоқ фойдаланувчилари фильмнинг сценарийси ва съёмка жараёнини танқид қилди. Фильмнинг лавҳаларининг бирида актёрлар ётоқхонада эканини кўриш мумкин. Унда актриса берилган квартира учун ўзини баҳшида қилишга тайёр эканини айтган.
Ўзбекистонликлар ушбу эпизодни жуда беҳаёлик деб ҳисоблашмоқда. Улар шунингдек, бундай лавҳалар ёшлар онгини бузишини таъкидлашмоқда. Ҳозирча ушбу видео қайси фильм съёмкасидан тарқалгани маълум эмас.