Таниқли ўзбек хонандаси Рухшона ажрашганини маълум қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Хонанда режиссёр Санжар Маткаримов билан оила қурган эди. Рухшонанинг сўзларига кўра, у турмуш ўртоғи билан рашк сабаб ажрашган. Лекин у қайси томондан рашк бўлганини очиқламаган.
Уй қийноғи ҳақида гап кетганда хонанда эрини кечирмаслигини айтган. Хонанданинг инстаграмдаги аъзолари уни эри урган деб ҳисобламоқда. Таъкидлаш жоиз, ушбу жуфтлик биргаликда яшамаяпти ва яқин орада расман ажрашгани эълон қилинади.