Сўнгги пайтлардаа ўзбек тўйлари билан боғлиқ турли хил ажабланарли видеолавҳалар тарқалиши одат тусига кириб улгурди. Бирида тўйлардаги хонандалар асосий мавзуга айланса, яна бирида тўйга келган меҳмонларнинг хатти-ҳаракати барчани ажаблантириб келган.
Бугун ижтимоий тармоқларда яна бир ўзбек тўйи билан боғлиқ видеолавҳа тарқалгани барчанинг эътиборини тортди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собировнинг бўйинга тақиладиган "трос" шаклида терилган долларга бурканганини кўриш мумкин. Уни эса атрофда барча суратга олиш билан овора. Бу балким тўйларимиздаги янгича одатдир. Сиз нима дейсиз ушбу ҳолатга? Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.