Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновга Ўзбекистондан чиқишга тақиқ қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мажбурий ижро бюроси ушбу хабарларга муносабат билдирди.
Мавжуд маълумотларга кўра, хонанда Урганч орқали Истамбулга кетмоқчи бўлган. Лекин унга мамлакатдан чиқишда рад жавоби берилган.
Маълум бўлишича, Отажоновга алимент тўловлари билан боғлиқ қарздорлик бўлгани учун тақиқ қўйилган бўлган. Бюро хонанданинг уч нафар фарзанди учун алимент билан боғлиқ учта суд қарори борлигини таъкидлади. Шу сабабга кўра Отажоновга мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат берилмаган.