Хонанда Юлдуз Усмонова ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Усмонова турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан хусусий клиника очган. Клиника Mymed clinic номи остида очилди ва фаолиятини пойтахтда олиб боради.
Ҳозирда тиббиёт муассасасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараённинг кетишини шахсан хонанданинг ўзи назорат қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, Усмонова хусусий клиника очгани ҳақидаги хабарлар шу йил июль ойида тарқалган эди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмонованинг оиласи тикув цехи очган эди. У ерда болалар учун кийим тикилади.