Сўнгги вақтларда хонанда Каниза танқидлар марказига тушиб қолмоқда. Хонанда хайп мавзулардан омадли фойдаланиб, пиарда номини чиқариб олган шахслар қаторига кириб боряпти.
Тармоқларда Каниза тадбирда иштирок этган видеоси тарқалди. Видеода хонанда қўшиқ куйлаётганда пулларга чўмилтириб ташлашганини кўриш мумкин.
Таъкидланишича, видео пойтахтдаги тўйларнинг бирида олинган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каниза “Да ладно” клипи учун танқидга учраган эди. Ўзбекистонликлар хонанда клипда беҳаё ҳаракатлар қилган деб ҳисобламоқда.