Маълум бўлишича, Лола иккинчи турмуш ўртоғи билан ўсмирлик давридан таниш бўлган. Хонанданинг онаси Лола ёшлигида у билан гаплашаётган вақтда беҳосдан суратга олган. Лола ушбу жараённи қуйидагича хотирлади.
Москва. Янги йил. Мен айни вақтдаги эрим билан гаплашаяпман. Биз бир-биримизни табриклаяпмиз. Бу қўнғироқни қанчалар кутганим ҳали хануз ёдимда, – деб ёзади хонанда.