Қизиқчи, сўз устаси Аваз Оҳун ютюб каналларнинг бирига интервью берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Интервьюда Аваз Оҳундан ҳаётда кимни хафа қилиб қўйгани ҳақида сўралган. Қизиқчи ушбу саволга “ҳокимни” дея жавоб қайтарган. Оҳун тунгги соат 01:00ларда байрамдан сўнг ҳокимнинг қўшиқ айтишини тинглаш жараёнида уҳлаб қолганини ва шундан сўнг ҳоким айтган қўшиқнинг сўзларини тушинмаганини айтган вақтда туман раҳбари ундан хафа бўлиб қолганини маълум қилди.
Қизиқчи интервью давомида қайси туман ҳокими ундан ранжиганини очиқламади.