Таниқли ўзбек хонандаси Райҳон инстаграмга янги сурат жойлаб, мухлисларини ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Хонанда айни вақтда ҳозирги турмуш ўртоғи Фарход Алимов билан Дубайда дам олмоқда. Райҳон дам олиш вақтида собиқ турмуш ўртоғининг иккинчи хотини – Нигина билан учрашди. Қизлар инстаграмда суратлари билан бўлишиб, бир-бири ҳақида илиқ фикр билдирди.
Мухлислар актёр Йигитали Мамажоновнинг собиқ хотинлари унинг жаҳлини чиқариш учун шундай қилган деган фикрни илгари сурди. Райҳон ва Нигина Йигиталидан бўлган фарзандларини катта қилмоқда. Райҳон иккита ўғилни, Нигина эса қизини улғайтиряпти. Йигиталининг ўзи эса актриса Муқаддас Саъдуллаева билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Райҳон ва Йигитали ажрашишда бир-бирини айблаган эди. Мамажонов интервьюда Райҳон билан молиявий сабабларга кўра ажрашганини, Райҳон эса унгача Йигиталини фарзандларга нисбатан бефарқликда айблаган эди.