15 йиллик танаффусдан сўнг «Сетора» гуруҳи «Миллион»нинг концертида тўлиқ таркибда саҳнага чиқди (фото)

2-04-2019, 16:24
Шоу-бизнес
15 йиллик танаффусдан сўнг «Сетора» гуруҳи «Миллион»нинг концертида тўлиқ таркибда саҳнага чиқди (фото)
Шу кунларда «Миллион» жамоасининг концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Концерт дастурида Даврон Қобулов «Миллион» жамоасининг концерт дастурида меҳмон санъаткор сифатида кимни олиб келиш ҳақида узоқ ўйладик, 1,5—2 йиллик музокаралардан сўнг афсонавий «Сетора» гуруҳини тўлиқ таркибда саҳнага чиқишга кўндирдик», — дея «Сетора» гуруҳини саҳнага таклиф этди.

Мухлислар томонидан катта қизиқиш ва олқишлар билан кутиб олинган «Сетора» гуруҳи ўзининг энг хит тароналарини куйлаб дастурга ўзгача файз берди.

Даврон Қобуловнинг маълумотига қараганда, «Сетора» гуруҳининг аъзоси Феруза Латипова «Миллион» жамоасининг концерти учун АҚШдан етиб келган.

«Сетора» гуруҳи концерт дастурида жами бўлиб икки бор чиқиш қилди. Биринчи чиқишда энг хит қўшиқларидан парчалар куйланган бўлса, иккинчи чиқиш дастур сўнггида бўлиб, улар хонанда Равшан Собиров билан «Хайр мактабим» қўшиғини куйлади, дея хабар қилди "Дарё".
15 йиллик танаффусдан сўнг «Сетора» гуруҳи «Миллион»нинг концертида тўлиқ таркибда саҳнага чиқди (фото)
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Diyora 22 апрел 2019 16:16
Сетора кизлари анча улгайишибди

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Видео: Бухорода СЭОМ ходими хомиладор ҳамширани дўппослади. Ҳомила тушгани айтилмоқда

Бухорода СЭОМ ходими хомиладор ҳамширани дўппослагани айтилмоқда. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди....
Кеча, 20:46

Ўзбекистонда яна 167 кишида COVID-19 аниқланди

Ўзбекистонда яна 167 кишида COVID-19 аниқланди. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 13360 нафарга етди. Янги...
Кеча, 17:37

«Барчаси оддий шамоллашдек бошланар экан» – «Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирусга чалинди

«Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар қилди. Маълум бўлишича, хонанда...
Кеча, 17:00
/ Муҳокамалар +2

Фото: Сурхондарёда қиз фарзандини 10 млн сўмга сотаётган 28 ёшли она ушланди

Сурхондарёда қиз фарзандини 10 млн сўмга сотаётган 28 ёшли она ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди....
Кеча, 16:03

Янгиланган валюталар курсида доллар яна ошди

МБ томонидан Янгиланган валюталар курси эълон қилинди. Унда доллар яна ошганини кўриш мумкин. Эртага, 14 июлдан кучга...
Кеча, 14:34