Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг навбатдаги можароли видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Видео телеграм каналларда эълон қилинди. Видеода хонанда тадбир меҳмонларини ҳақорат қилганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, хонанда айрим меҳмонларни уларнинг ўзларини тутишлари сабаб ҳақорат қилган. Хонанда уларга ўзларини назорат қила олмаса ичмаслик кераклигини айтган. Хонандани тинчлантиришга тўй ташкилотчилари ҳам аралашган. Барчанинг бахтига жанжал ортиқча ғалваларсиз якунланган.