Актриса шахсий ҳаёти ва соҳаси ҳақида берилган саволларга жавоб берди. Низомиддинованинг сўзларига кўра, унинг турмуш ўртоғи ундан 12 ёш катта. Актриса турмуш ўртоғи ким эканини у тайёр бўлгандан сўнг барчага ошкор қилишини таъкидлади.
Низомиддинова кинога қайтиши ҳақида берилган саволга албатта яна бир нечта ролларни ижро этишини айтиб, жавоб қайтарди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Низомиддинова Москвада тадбиркорлик билан шуғулланувчи эркакка турмушга чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Актриса унинг турмуш ўртоғи АҚШ фуқароси эканини айтган эди.