Отажонов “Toyota” русумли автомобилини сотишини маълум қилди. У автомобилини “Зил” деб атаган. Унинг маълум қилишича, автомобиль 2020 йилда ишлаб чиқарилган ва 21 минг км масофа босиб ўтган.
Хонанда “Toyota” нархини 90 минг долларга баҳолаган. У шунингдек, автомобилни электромобилга алмаштириш вариантини ҳам ўйлаб кўришини қўшимча қилган.