Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин вакили жонли эфир вақтида ҳафтасига нечта нарса сотиб олиши ҳақида гапирган. Ризаеванинг сўзларига кўра, у 20тача нарса харид қилади.
Ҳар ҳафта 20та нарса сотиб оламан. Мен кўплаб кийимларимни сингилларим ва бунга муҳтож бўлган оилаларга тарқатаман. Кўплаб оилаларга ёрдам бераман, лекин буларни кўрсатгим келмайди, – дейди хонанда жонли мулоқот вақтида.
Мухлислар билан мулоқот вақтида Ризаева шунингдек, қайси атирлардан фойдаланиши ҳақида ҳам гапирган. Хонанда атирларни асосан Дубайдан сотиб олишини айтди. Маълум бўлишича, Ризаева Kajal Dahab (210 доллар атрофида), Roses on ice by Kilian (227 доллар) ва Blends of love (138 доллар) атирларини жуда яхши кўради,
Маълумот ўрнида: Муниса Ризаева 1986 йил 21 октябрда таваллуд топган. У 2011 йилларда машҳурликка эришган. Хонанда – “Куч бер", "Ёмғир", "Қайтмайди ҳеч", "Аламим бор" ва "Сакраменто" каби кўплаб хит тароналар муаллифи ҳисобланади.