Таниқли ўзбек раққосаси Паризода тўйда йиқилиб тушгани акс этган видеони эълон қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Паризода видео билан ўзининг инстаграмдаги саҳифасида улашди. Раққосанинг сўзларига кўра, у боши айланиб кетгани учун йиқилиб тушган.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда Паризодада соғлиғи билан муаммолар кузатилмоқда. Унинг бахтига атрофдаги ҳамкасблари дарров кўтариб олишга муваффақ бўлди.