Хонанда Лола инстаграмда мухлислари саволига жавоб берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мухлислардан бири хонандадан ҳамкасби Шаҳзода билан муштлашуви ҳақида сўраган. Лола ҳеч қачон у билан урушмаганини ва бу бўйича тарқалган миш-мишларни рад этди.
Лола шунингдек, турмуш ўртоғини бошқа қизлардан рашк қиладими ёки йўқ деган мазмундаги саволга жавоб берди. Хонанда турмуш ўртоғини ҳеч қачон рашк қилмаганини айтди. Бундан ташқари, Лола пулсиз қолган даврини эслаб, бундай ҳолатлар вақтинча характерга эга эканини таъкидлади.
Таъкидлаш жоиз, Шаҳзода Лоланинг отасига турмушга чиққан. Аввалроқ қатор ОАВда Лола шу сабабга кўра Шаҳзода билан можарода бўлганини ёзган. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Лоланинг отаси Равшан Йўлдошев 59 ёшида вафот этган эди.