Ўзбек актёри Умид Искандаров шоу-бизнес вакиллари ҳақида гапирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Актёр ютюбдаги каналларнинг бирига берган интервьюсида таблетка истеъмол қилувчилар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бундай йўлга кирганлар актёрнинг атрофида жуда кўп. Искандаровнинг айтишича, шоу-бизнес вакилларининг 50 фоизи таблеткаларга “ўтириб” қолган.
Актёр бундай йўлга кирганлар орасида ҳатто композиторлар ҳам борлигини айтди. У ёшларни бу йўлдан қайтариш учун қонунни қатъийлаштириш кераклигини таъкидлаган.