Ўзбекистонлик актриса Юлдуз Ражабованинг машҳур турк актёри Эмре Кивилджим билан муносабатига ойдинлик киритилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ўзбек ва турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” сериалида бош қаҳрамонлар ролини ижрои этган ушбу икки актёрлар бир-бири билан жуда яқин муносабатда экани очиқланди. Кеча, 23 декабрь куни актриса ўз таваллуд айёмини нишонлади. Турк актёри ушбу сана муносабати билан инстаграмига Ражабова билан тушган суратини жойлаб, "Туғилган кунинг билан, менинг Севгилим!", деб изоҳ қолдирган.
Актриса эса ўз навбатида "Ташаккур менинг қадрлигим, ҳаётимда борлигингдан хурсандман, сени севаман", деб жавоб қайтарган.