Аввалроқ шоир Йўлчи Рўзиев Юлдуз Усмонова устидан шикоят қилиб, судга мурожаат қилган эди. 29 октябрь куни Мирзо Улуғбек туманлараро суди шоирнинг аризаси юзасидан қарор қабул қилган эди.
Суд қарорига кўра, Усмонова муаллифлик ҳуқуқини бузганликда ва “Хаста бўлма” қўшиғини шоирнинг розилигисиз куйлаганликда айбдор деб топган. Суд хонанда шоирга 50 000 000 млн сўм компенсация тўлаши керак деган қарор чиқарган. Бундан ташқари, Усмонова БҲМнинг 500 баравари миқдорида жарима тўлаши кераклигини ҳам маълум қилган.
Кеча, 18 январь куни Тошкентда биринчи инстанция қарори бўйича берилган апеляция юзасидан суд бўлиб ўтди. Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди Мирзо Улуғбек туманлараро суди қарорини ўзгартиришсиз қолдирди. Эслатиб ўтамиз, Рўзиев Усмонова томонидан келишув бажарилмагани учун судга мурожаат қилган эди. Хонанда қўшиқ матни эвазига шоирга шеърлар тўпламини чиқаришда ёрдам беришини айтган. Лекин берилган ваъда бажарилмаган.