Машҳур ўзбек актрисаси Зарина Низомиддинова сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда активлашди. Актриса кунига Instagram ва Tiktok’да видеолар эълон қилиб келмоқда.
Низомиддинованинг сўнгги видеоси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода актриса қўшиқ куйлаб ўзининг пардозли ва пардозсиз ташқи кўринишини кўрсатган.
Заринанинг аксарият мухлислари изоҳларда актриса пардозсиз ҳам чиройли эканини ёзган. Унинг хейтерлари эса Зарина пардозсиз чиройли эмаслигини ёзган. Бундан ташқари, хейтерлар актрисанинг қўшиқ айтиш маҳоратини ҳам танқид қилган. Низомиддинованинг ўзи уларга аҳамият бермаган ва мухлисларнинг илиқ гапларига раҳмат айтган.
Маълумот ўрнида: Зарина Низомиддинова 1989 йил 29 мартда туғилган. Актриса 2010 йиллар бошида машҳурликка эришган. Зарина машҳур “Ялла” гуруҳи асосчиларидан бири Шахбоз Низамутдиновнинг қизи ҳисобланади. Ҳозирда у иккита фарзанднинг онаси. Актриса иккинчи эри билан Москвада яшаб келмоқда.