Маълум бўлишича, актриса Туркияда операция қилинган. Актриса инстаграмдаги саҳифасида операция 10 кун олдин бўлганини маълум қилди. Шодиева ҳозирча операция сабабини очиқламаган. Шодиева уни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларига раҳмат айтган.
Бир неча ойлар давомида бутун ҳаётим кўз олдимдан ўтиб кетди. Мен ҳаётим учун курашган шифокорлардан миннатдорман, –дейди Раъно Шодиева.
Актриса қўйган пост остида ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ҳам илиқ тилакларини билдирган.