Москвага келгандан сўнг бир неча ойлардан кейин Амиран ва Марьям бирга тушган суратларни жойлашни тўхтатди ва алоҳида саёҳат қила бошлади. Марьям бир неча марта Тошкентга турмуш ўртоғисиз келди. Бугун, 4 февраль куни Амиран улар ажрашганини маълум қилди.
Блогер бахтга қарши шундай ҳолатлар ҳам бўлишини, улар ажрашганини айтди. Амиран Марьямга раҳмат айтди ва доим шундай ақлли, энергетик бўлишни тилади. Ҳозирча ажрашиш сабаби маълум эмас. Лекин бунга Марьямнинг оиласи сабаб бўлиши мумкин. Аввалроқ Амиран улар Марьямнинг оиласи билан гаплашмаётганини айтган эди.