Хонанда Санжар Жавбердиев (Санжай) жаримага тортилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Санжай шоир Усмон Азимнинг «Карвон» номли шеъридан унинг рухсатисиз фойдаланган ва бу бўйича суд қарори қабул қилинган. Хонанда муаллифлик ҳуқуқуни бузган деб топилган ва 94 млн сўм жарима тўлаши белгиланган.
Хабар.уз нашрининг ёзишича, хонанда ўзининг 1800 граммлик кумуш тақинчоқларини сотувга қўйган. Санжай тақинчоқларини сотувга қўяман деб ҳеч қачон ўйламаганини, лекин шунга мажбур бўлганини айтган.