Маълум бўлишича, актриса инстаграмдаги саҳифасида жонли мулоқот ўтказиб, унда нима сабабга кўра операция қилинганини айтган. Актрисанинг сўзларига кўра, унинг жигарида муаммо бўлган ва шу сабабга кўра жарроҳлик амалиётини ўтказган. Раъно жигарининг 60 фоизи олиб ташланганини айтди. Актриса жигар ўсадиган ички аъзо эканини ва унинг олиб ташланган қисми 1 йил давомида қайта ўсиб чиқишини таъкидлаган.
Шодиева жигарда қон томирлари кўплиги сабаб операция жуда узоқ давом этганини айтди.
Ҳозир муолажа оляпман. Кимёвий даволанишдаман, — дейди Раъно Шодиева.