Ўзбек шоу-бизнесининг иккита ёрқин вакиллари бир-бирини севиши маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, актёр Шаҳзод Султонов ва актриса Феруза Норматова бир-бирига кўнгли бор эканини англатувчи суратларни тармоқлардаги саҳифасига жойлаган. Улар ҳар иккиси 14 февралда деярли бир хил маънодаи сурат жойлаган. Хусусан, Феруза юзи беркитилган йигитнинг суратини жойлаб «ўзингиз ҳам сезиб юрган эдингиз, азизлар. Ҳаммасини ошкор этиш вақти келди» дея изоҳ қолдирган.
Шунингдек, Шаҳзод жойлаган суратида «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдириб атиргул суратини юклаган. Ушбу гулни эса Феруза жойлаган суратда ўзи ушлаб турганини кўриш мумкин.