Аввалроқ хонанда Юлдуз Усмонова концертда мухлисларга қўполлик қилгани ҳақида ёзган эдик. Ушбу ҳолат акс этган видеолавҳа кўплаб тармоқ фойдаланувчиларининг жиддий эътирозига сабаб бўлди.
Кўплаб резонанслардан сўнг Маданият вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди ва Усмонова нима сабабдан ундай ҳаракат қилганини изоҳлади. Таъкидланишича, концерт 12 март куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтган. Дастур давомида техник носозлик туфайли саҳна пардаси тўлалигича очилмай қолган ва бунга томошабинлар эътироз билдирган. Шу пайт мухлислардан бири қўпол оҳангда бақирган ва Усмонова буни ҳақорат деб тушунган. Натижада видеодаги ҳолат содир бўлган. Вазирлик хонанданинг ҳатти-ҳаракатларини ҳеч қачон ёқламаслигини ва кескин қоралашини маълум қилган.
Шунингдек, вазирлик муносабатида жамоат ўзини тутишни билмайдиган, этика қоидаларини қўпол равишда бузадиган томошабинларга ҳам танбеҳ бериши кераклигини таъкидлаган.