Ижтимоий тармоқларда "Дизайн" жамоаси вакили Элмурод Ҳақназов ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалиб, сурати тарқатилди. Суратда уни ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қўлини қайирган ҳолда олиб кетаётганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ муносабат билдирди. Маълум бўлишича, “Дизайн” вакили ҳибсга олинмаган.
Таъкидланишича, бошқарма томонидан аввалроқ видеролик тайёрланган. Актёр ушбу роликда рол ижро этган ва тарқалган сурат айнан ушбу видеодан олинган.