Хонанда Каниза инстаграмдаги саҳифасида уни ҳақорат қилган эркакни қаматиб юборганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, бир эркак машина бошқариб кетаётганда Канизани ҳақорат қилган. Шундан сўнг хонанда ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Каниза саҳифасига ўша эркакка берилган ҳукм нусхасини ҳам жойлаган. Унда эркак 3 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилингани ёзилган.
Шунингдек, хонанда ушбу ҳолат юзасидан видеомурожаат ҳам йўллаган. Унда Каниза шундай ҳолатлар кўпайиб кетгани учун атайин қарор нусхасини жойлганини ва бу бўйича ҳеч қаерга интервью бериш нияти йўқлигини маълум қилган.