Юлдуз Усмонова тадбиркорларга ачинишини айтиб, банкларга шикоят қилди

Юлдуз Усмонова тадбиркорларга ачинишини айтиб, банкларга шикоят қилди
Пойтахтда Юлдуз Усмонованинг шахсий клиникаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида хонанда «Chotki TV» лойиҳаси учун интервью берди.

Усмонова интервью давомида янги килиникани очиш жараёнида қандай қийинчиликларга дуч келгани ҳақида гапирди. Хонанда тадбиркорларга ачинишини айтиб, банкларни танқид қилди.
Олдин мен қўшиқ айтиб юраверган эканман. Тадбиркорлар фақат бой одамлар деб ўйларканман. Энди уларнинг ташвишлари кўплигини билдим. Ҳокимиятлар мустақил қарор қабул қилишга қўрқади. Туман ҳокимлигига ёзсанг аризангни шаҳар ҳокимлигига юборишади. Қурилиш учун ҳокимиятдан рухсат олишга бир йил вақт кетди. Шундан сўнг бизни банк қийнай бошлади. Юлдуз Усмонова ва Мансур Агалиев (хонанданинг эри – таҳр.) неча йилдан бери солиқ тўлайди. Наҳотки шунча йилдан бери бизга ишонч йўқ, мен жуда ҳафа бўлдим. Масалан, биргина шу йилдаги концерт доирасида 600 млн сўм солиқ тўладик. Банкирлардан жуда ҳафа бўлдим. Менку майли, ёш тадбиркорлар нима қилади? Кредитам 22 фоиз, бу кам пул эмас. Агар мен Юлдуз Усмонова бўлиб туриб қийинчилик билан кредит олсам, биз ҳеч қачон ривожланмаймиз, – дейди хонанда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Сардор 22 апрел 2022 13:59
    Банкдаги барча конун коидалар, банкнинг манфаати учун ишлаб чикилган, мижозни кадр киммати манфаати хеч кимга керак эмас, кайси йуналишга ишингиз тушса факат муаммога дуч келаверасиз...
  2. Жаник 19 апрел 2022 13:27
    Рахмат Юлдуз опа тугри гапирипсиз
  3. Дехкон 19 апрел 2022 10:07
    Сенга фаросат нима килади эй. Осилмаганинг банк колувдида
  4. Узбек 19 апрел 2022 09:04
    Нима пуллар тугаяптими КРЕДИТГА утибсиз.
  5. Соя 18 апрел 2022 17:03
    Оддий халкка якинрок булсангиз, Муаммоларни Зур-зурларини, Ранг-барангларини курасиз, ЮЛДУЗХОНИМ.
  6. Шухрат 18 апрел 2022 12:01
    Бор хакикат кердитни накд пулда бермайдида накд пул бер дейиши алам килад
  7. Жасур 16 апрел 2022 18:46
    Хакикатдан тугри гапирибди.
  8. БАХТИЕР 16 апрел 2022 17:42
    Юлдуз опа гап ек.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » Юлдуз Усмонова тадбиркорларга ачинишини айтиб, банкларга шикоят қилди