Актриса Диана Ягофарова 2019 йил ёз ойларида интервью берган эди. Актриса ўшанда кинога қайтишни режалаштираётганини айтган эди. Лекин у бир неча йиллар давомида ҳеч қайси фильм съёмкасида кўриниш бермаган эди.
Шу кунларда Ягофарова орадан 13 йил ўтиб съёмкаларга қайтгани маълум бўлди. Маълум қилинишича, актриса криминаль драма жанридаги “Бой ва новвой” сериалида суратга тушмоқда.
Ушбу ишнинг продюсери Маруф Мухаммедов ҳисобланади. Сериалда шунингдек, Дурдона Қурбонова, Жавоҳир Зокиров, Раъно Шодиева ва бошқа кўплаб машҳур ўзбек актёрлари иштирок этган.
Таъкидлаш жоиз, Ягофарова сўнгги 13 йил давомида ўзини оиласига бағишлади. Ҳозирда у уч нафар фарзанднинг онаси ҳисобланади.