Аввалроқ хонанда Наргиз Закирова Тошкентга келгани ҳақида ёзган эдик. Уни аэропортда актёр Жавоҳир Зокиров ва унинг ўғли кутиб олди.
Шундан сўнг улар бирга ёшлиги ўтган маҳаллага борди. Наргиз уйини топди, лекин унга кириб ўтирмади.
Маҳаллий аҳоли Закировани таниди. Улардан бири ҳатто ёшлигини эслашини айтди. Қўшнилардан бири пастга тушди ва Наргиз билан суратга тушди.
Наргиз Закирова Ўзбекистонда 25 ёшгача яшади. 1990 йиллар ўрталарида АҚШга кўчиб ўтган.