Марям Тиллаева ва унинг собиқ эри Амиран Сардаров ўртасидаги муносабатларида оммавий характер устунлик қилмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги ёшлар ажралиш сабабларида бир-бирларини айблашмоқда.
Илгари Тиллаева Амиранни жисмоний зўравонликда айблаган эди. Кейинроқ қиз Сардаров унга қандай босим ўтказгани ва шов-шув учун Инстаграмда ярим яланғоч суратини жойлаштиргани ҳақида ҳам гапириб берди.
Амиран, ўз навбатида, Марям ва унинг оиласига яхши муносабатда эканини айтган. Блогер жисмоний зўравонлик билан боғлиқ ҳолатга изоҳ бермаган.
Марям Тиллаева собиқ эри бобоси совға қилган тақинчоқларни қандай ўғирлаганини айтиб берди
Марям собиқ севгилисининг жавобидан сўнг уни бобоси Ислом Каримов совға қилган тилла тақинчоқларни ўғирлаганликда айблади. Марям бўш сейфни кўришингиз мумкин бўлган ёзишмаларни нашр этди.