Визасиз ташрифлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Визасиз ташрифлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Буюк Британиянинг "Henley & Partners" халқаро консалтинг компанияси паспортлар индексининг янгиланган версиясига оид ҳисоботни чоп этди. Унда 2018 йил чорак ҳисобида дунё давлатларида визасиз ташриф тизимидаги ўзгаришлар натижалари акс этган. Бу ҳақда ЎзА CA-NEWS сайти хабарига асосан маълум қилди.

Ҳисоботда келтирилишича, Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон фуқаролари 76 давлатга, Қирғизистон 63, Тожикистон 58, Туркманистон 53 мамлакатга виза расмийлаштирмаган ҳолда сафар қилиш имконига эга. Ўзбекистон фуқаролари 59 давлатга визасиз чиқиши мумкин.

Компания эълон қилган рейтингда Қирғизистон Африкадаги Гана давлати билан бирга 78-ўринни, Қозоғистон Намибия давлати билан 69-поғонани, Тожикистон Мавритания, Мозамбик, Сан-Томе ва Принсипи давлатлари билан биргаликда 83-, Ўзбекистон 82-, Туркманистон эса Чад, Гвинея-Бисау, Мадагаскар давлатлари билан бирга 88-ўринни эгаллаган.

Рейтингда Япония паспорти энг “мобил” паспорт деб эътироф этилган. Япония фуқаролари визасиз дунёнинг 190 давлатига бориш имконига эга. Ушбу кўрсаткич рекорд даража сифатида қайд этилган.

Уч йил аввал ушбу поғонани Япония билан бирга Сингапур ҳам эгаллаган эди. Лекин Мьянмада Япония фуқаролари учун визасиз ташриф жорий этилиши натижасида Сингапур рейтингда иккинчи ўринга тушган.

Рейтингда учинчи поғонани Германия, Жанубий Корея, Франция, тўртинчи ўринни Дания, Италия, Испания, Финляндия, Швеция банд этган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Moderator 15 октябр 2018 11:58
    Эътиборингиз учун ташаккур Али. Бундай хатоликларга йўл қўймасилик ҳаракат қиламиз. Муҳими бу ўқувчиларнинг эътибори!
  2. Али 14 октябр 2018 13:54
    Шимолий Кореяни Жанубийга алмаштиринг
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Визасиз ташрифлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?