Фарғона вилояти ИИБ Данғара туманида яшовчи аёл ўз қизини сотмоқчи бўлганлиги ҳақида хабар берди.
Аёл март ойи охирида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган. Маълум бўлишича, қизнинг ёши иккида. Онаси уни 14 минг долларга сотмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.