Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 50 қути гиёҳванд моддалар топилган юк машинасини тўхтатди. Бу ҳақда пойтахт ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, КАМАЗ Сурхондарё вилоятидан келган. Ёғоч қоплама остидаги юк бўлимида 50 қути марихуана бўлган.
Ҳайдовчи терговга таниши ичида пул бор дея пакет берганини ва уни ўзи ичкарига яширганини айтган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.