Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида давлат рақами бўлган, туси ўзгартирилган Лаcетти русумли автомашинанинг маёқлари милтиллаган ҳолда кўчаларда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ички ишлар бошқармаси воқеа юзасидан изоҳ берди.
Хабарда айтилишича, ҳайдовчига нисбатан протокол тузилиб, автомобил жарима майдончасига жойлаштирилган.
Шу билан бирга, автоблогер Мақсуд Музаффаровнинг сўзларига кўра, машина Қамашин тумани ҳокимига тегишли бўлган.