“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкентдан Андижонга ва тескари йўловчи поездларининг қатнови тўхтатилганини маълум қилди.
Поездлар ҳаракати ноқулай об-ҳаво шароити сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022-йил 5-майдан бошлаб “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналиши бўйича 60/59 ва 62/61-сонли йўловчи поездларининг ҳаракати бир кунга вақтинча тўхтатилади.
Йўловчиларга чипталарининг 100 фоизи қайтарилади. Фарғона водийсида қатновчи электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилади.