“Ўзгидромет” мутахассиси Эркин Абдулахатовнинг маълум қилишича, ёғингарчилик Тошкент шаҳри ҳудудининг фақат чорак қисмида кузатилган. Пойтахтнинг қолган қисмида ёмғир ёғмаган.
4 май куни кечқурун Тошкент шаҳар ИИБ ва бошқа шаҳар хизматлари йўлларни сув босиши билан боғлиқ вазиятни шахсий назоратига олди. Йўлда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш чоралари кўрилди.

“Ўзгидромет”нинг прогнозига кўра, 5-май куни кундузи Ўзбекистонда айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с. Ҳаво 24-29° гача исийди.