Сирдарёлик фуқародан 14 кг.га яқин гиёҳванд моддалари топилди

Сирдарёлик фуқародан 14 кг.га яқин гиёҳванд моддалари топилди
Сирдарё вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фуқаронинг уйидан салкам 14 килограмм марихуана ва 1,68 грамм гашиш топилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Оқолтин туманида яшовчи А.Ф.нинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани тўхтатди. Автомобилни кўздан кечириш чоғида олд ўриндиқ остидан 111 грамм марихуана топилиб, кейинчалик ашёвий далил сифатида олинди.

Кейинчалик маълум бўлишича, ушбу шахс гиёҳвандлик моддасини Сайхунобод туманида яшовчи С.Ш.дан 2 миллион сўмга сотиб олган..

С.Ш.нинг уйини текшириш чоғида ётоқхонадан тўртта гугурт қутисига солинган гашиш, кичик полиетилен пакетларга қадоқланган қуруқ марихуана ва каноп уруғлари топилган.

Яшаш хонасидан учта полиетилен пакетга, электрон тарози, туби бўлмаган пластик шишага ўралган марихуана ҳам топилган.

Бундан ташқари, ертўладан иккита полиетилен пакетга солинган марихуана, дарахт шохлари тўпланган жойидан агротехник ишлов берилган 5-10 см узунликдаги 8 дона каноп туплари топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Тадбир давомида 13879 грамм марихуана ва 1,68 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Сирдарёлик фуқародан 14 кг.га яқин гиёҳванд моддалари топилди