Уларга кўра, жорий йилнинг 8-май куни Кавказ минтақаларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-11-май кунлари эса бутун республика ҳудудига кириб келади.
• 8-май куни Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида 9—11-май кунлари республика бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, хусусан:
• 9-май куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида;
• 10-май Бухоро ва Навоий вилоятларида;
• 10—11-май кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Бундан ташқари, 8—10-май кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шимолий ва чўл зонасида 22-25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи ҳудудларда шамол кучайи, чанг тўзон кузатилиши мумкин.
10—11-май кунлари ҳаво ҳарорати кунлик 20—25° гача пасаяди.