Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 9 май байрами арафасида маълумот эълон қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, Ўзбекистондан 2 миллионга яқин одам фронтга кетган. Бу ўша даврда республикада яшаган умумий аҳоли сонининг учдан бир қисмини ташкил этади. Илгари урушда 1,5 миллионга яқин ўзбекистонлик қатнашган, деб ҳисоблар эди.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, айни пайтда Ўзбекистонда 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади.