Тошкент вилоятида давлат идораларидан бирининг раҳбари ўринбосари қўлга олинди

Тошкент вилоятида давлат идораларидан бирининг раҳбари ўринбосари қўлга олинди
Бўстонлиқ тумани йўл қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ер участкасини ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 6 май куни аёл ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Тошкент вилояти ҳудудидан ер участкаси излаш жараёнида у илгари танимаган фуқаро билан танишиб қолганини маълум қилган. Номаълум эркак жабрланувчига таниши 2,4 гектар ерни 980 минг АҚШ долларига сотмоқчи эканлигини айтган. Улар 98 минг АҚШ доллари миқдорида 10 фоиз олдиндан тўлов олиб, юқори мартабали танишлари орқали ушбу ер участкасини қайта расмийлаштириш учун ҳужжатларни тайёрлаб беришларини ваъда қилишган.

Махсус тадбир давомида икки нафар фуқаро жабрланувчидан 49 минг АҚШ доллари аванс пулини олаётган вақтда қўлга олинди.

Қўлга олинганлардан бири Бўстонлиқ тумани йўл қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят содир этган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Уларни 10 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент вилоятида давлат идораларидан бирининг раҳбари ўринбосари қўлга олинди